Германия туристик ассоциацияси билан англашув меморандуми имзоланди

    Туризм 13 март 2023 1331

    Маданият ва туризм вазири биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Германия туризм ассоциацияси (DRV) президенти Норберт Фибиг, бошқарувчи директори Дирк Ингер, сиёсий ишлар ва ташқи саёҳатлар бўлими бошлиғи Волкер Адамс ва тадбирлар раҳбари Верена Гробжоҳанн ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув Берлин шаҳрининг «Messe Berlin» йирик кўргазма мажмуасида, «ITB-Berlin» туристик ярмаркаси доирасида ташкил этилди.

    Шу билан бирга, Германия туризм индустрияси айланмасининг қарийб 90 фоизини бирлаштирган DRV билан ҳамкорликда 2023 йил 11–17 май кунлари бўлиб ўтадиган «Uzbekistan Destination Forum» лойиҳасига тайёргарлик кўриш юзасидан мазкур лойиҳа тафсилотлари муҳокама этилди.

    Маълумот учун: «Uzbekistan Destination Forum» лойиҳасида Ўзбекистонда Германия, Австрия ва Швейцариянинг йирик сайёҳлик ташкилотлари ва туроператорлари (умумий 50 нафар) ҳамда маҳаллий туристик операторлар, меҳмонхона ва авиакомпаниялар ўртасида «B2B» учрашувлар, семинар ва музокараларни ташкил этиш кўзда тутилган. Мақсад германиялик сайёҳлар оқимини мамлакатимизга йўналтиришдир.

    DRV президенти Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар ҳамда туризм соҳасидаги улкан салоҳиятимизни инобатга олиб, мазкур лойиҳани ташкил этишдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

    Шунингдек, DRV имкониятларидан фойдаланган ҳолда Германия бўйлаб Ўзбекистонни кенг тарғиб этиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва европалик сайёҳлар учун янги туристик йўналишларни яратиш ҳамда мамлакатимизни энг яхши йўналиш сифатида очиб берувчи PR кампаниясини ташкил этиш режалаштирилганлигини таъкидланди.

    Учрашув якунига кўра, Маданият ва туризм вазирлиги ва DRV ассоциацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates