Германиянинг ғарбий қисмида бир ҳафта ичида учинчи бор портлаш содир бўлди

    Германия ғарбида Бонн яқинидаги турар-жой биносига кираверишда портлаш содир бўлди, бу ҳафта бошидан бери ҳудуддаги учинчи портлашдир.

    Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Бонн билан чегарадош Вахтбергда ва Кёльн маъмурий округининг бир қисмида содир бўлди, ҳеч ким жабрланмади.

    Дастлабки маълумотларга кўра, гап кам қувватли портловчи қурилма ҳақида кетмоқда. Гумонланувчиларни қидириш давом этмоқда.

    Полиция ушбу ҳодиса ва шу ҳафтада Кёльндаги портлашлар ўртасидаги боғлиқликни истисно қилмаяпти. Душанба куни Vanity Club Cologne яқинида портлаш содир бўлиб, бир киши жароҳат олди. Кёльн полицияси портловчи моддани жойлаштирган гумондорнинг суратини эълон қилди. Чоршанба куни кийим-кечак дўкони яқинида портлаш содир бўлди, деб хабар беради report.az.

    Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеаларга гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган Нидерландия уюшган жиноий гуруҳлари алоқадор бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates