Тадбирда 20 га яқин Германиянинг IT лойиҳа ва ечимларни буюртмачилари сифатидаги компаниялар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Тадбир доирасида IT Park резидентларига яратилган шароитлар ва преференциялар билан тадбир иштирокчилари таништирилди, шунингдек IT Паркнинг қатор резидент-корхоналари томонидан IT соҳасидаги ўзларининг фаолиятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув сўнгида БПО хизматларини юртимизга ауцорс қилишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш борасида қўшма лойиҳаларни Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга, шунингдек Ўзбекистон ва Германия ўртасида IT соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида муҳим ҳужжатлар ҳам имзоланди.