Прагадаги Goldschmidt 2025 конференциясида ўз тадқиқотларини тақдим этган олимлар шундай хулосага келишди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Улар Мочо-Чошуенко вулқонини мисол сифатида келтиришди. Охирги музлик даврида (тахминан 26-18 минг йил олдин) 1500 метрлик муз қатлами 10-15 километр чуқурликда магмани ушлаб турди. Бироқ, тахминан 13 минг йил олдин, музлик эриб кетган – босим пасайган, тошдаги газлар кенгайган ва бу отилишга сабаб бўлган.
Олимлар, шунингдек, муз эриганидан кейин магма янада ёпишқоқ ва шунинг учун портловчи бўлиб қолишини аниқлашди.
Музликлар остида 100 дан ортиқ потенциал фаол вулқонлар яширинган Ғарбий Антарктида, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, алоҳида эътиборга лойиқдир. Шимолий Америка ва Янги Зеландия ҳам хавф остида.
Вулқон отилишлари қуёш нурини тўсиб қўядиган заррачаларни чиқариш орқали Ерни вақтинча совутиши мумкин бўлса-да, узоқ муддатли отилишлар фақат иссиқхона газлари эмиссияси туфайли глобал исишни тезлаштиради. Бу иссиқлик, музнинг эриши, вулқон отилиши билан кечадиган янада кўпроқ иссиқлик ажралиб чиқиш хавфини юзага келтиради, деб хабар беради korrespondent.net.









