баннер
15 фев 2025
23:38

    Google хариталарда Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради

    Google хариталар хизматида америкалик фойдаланувчилар учун Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлайди.

    Ўзгариш Географик номлар ахборот тизими (ГНИС) — АҚШ ва унинг назоратидаги ҳудудларда жойлашган объектлар ҳақидаги маълумотлар базаси янгилангандан сўнг амалга оширилиши ҳақида CНН компания баёнотига асосланиб хабар берди.

    Шунингдек Google компанияси расмий ҳукумат манбаларида янгиланган номларни ўзгартириш бўйича ўзининг узоқ йиллик амалиётига риоя қилишини маълум қилган.

    Компаниянинг таъкидлашича, Аляскадаги Денали чўққисини ҳам ўз хариталарида қайта номлайди.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази, Аляскадаги Денали чўққисини эса Мак-Кинли деб номлашни буюрган эди.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech