баннер
3 апр 2025
02:41

    Трюдо: Канада ҳеч қачон АҚШнинг 51-штатига айланмайди

    Канада Бош вазири Жастин Трюдо Канада ҳеч қачон 51-штат сифатида АҚШга қўшилмаслигини яна бир бор таъкидлади.

    Бу ҳақда у Брюсселда журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.

    “Мен жуда аниқ айтмоқчиман: Канада ҳеч қачон 51-штат бўлмайди. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди”, деди у.

    Шу билан бирга, Канада Бош вазири Оттава Америка Президенти Дональд Трампнинг бундай баёнотларини жуда жиддий қабул қилишини қайд этди.

    9 февраль куни Трамп Канадани мудофаа харажатлари етарли бўлмаган “яшовчан бўлмаган давлат” деб атаган ва яна Американинг 51-штатига айланишни таклиф қилган эди. Шу куни аввалроқ АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц Оқ уй раҳбари Канадага бостириб киришни режалаштирмаганини айтганди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech