Ғўза генофонди коллекциясини яратган академик Абдумавлон Абдуллаев вафот этди

    Ташвишли хабар 8 декабр 2022 657

    Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси соҳасида дунёга танилган олим, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган фидойи инсон, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдумавлон Абдуллаев 2022 йилнинг 8 декабрь куни  92 ёшида вафот этди. 

    А.А.Абдуллаев 1961 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 1979 йилда ЎзР ФАнинг мухбир аъзоси этиб сайланган.

    1980 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» юксак унвони билан тақдирланган. 1984 йилда эса «Генетика» соҳаси бўйича профессор унвони берилган. 1995 йилда у «Молекуляр генетика» соҳаси бўйича ЎзР ФА академиги этиб сайланган.

    Академик А.А.Абдуллаевнинг асосий илмий йўналиши ғўза генетикаси, систематикаси, эволюцияси ва филогенияси каби фундаментал муаммоларини ўрганишга қаратилган. Шу билан бирга, жаҳондаги энг бой коллекцияларидан бири — ғўза генофондини яратилишида, уни янги намуналар билан тўлдиришда А.А.Абдуллаевнинг ҳиссаси беқиёсдир.

    А.А.Абдуллаев тўплаган ғўза генофонди коллекцияси республикамизнинг миллий бойлиги ҳисобланиб, келгусида тадқиқотчиларнинг кўп авлодларига хизмат қилади. Генофонд фойдали белгилар манбаи бўлибгина қолмай, янги генетик асосли истиқболли навлар яратиш учун муҳим манба ҳисобланади. Ёввойи тур ва ғўзанинг янги синтетик формалари қимматли ҳўжалик белгили донорларидан нафақат институт лабораторияларида, балки республакамизнинг кўпгина илмий текшириш институтларида ҳам самарали фойдаланилади. Улар асосида янги навлар яратилган. А.А.Абдуллаев Ан-Чиллаки, АН Узбекистан-3, АН-510, 512-516, Шароф-75, Беш-Қахрамон, Клейстогам, Ҳамкор, НАСАФ, Купайсин, Генофонд-2 ва бошқа навларга ҳаммуаллифдир.

    А.А.Абдуллаев раҳбарлигида ташкил этилган ғўза систематикаси ва филогенияси бўйича илмий мактаб ҳозгирги замон талаблари даражасида муваффақиятли ривожланмоқда. Илмий мактаб нафақат республикамизда чет элларда ҳам тан олинган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates