Грант тақсимоти учун ариза бериш 10 августга қадар давом этади

    Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2024/2025-ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун таълим грантларини қайта тақсимлаш бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2025 йил 10 августга қадар узайтирилди.

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин. Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.

    Талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:

    • Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
    • Қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида «қизил» ва «сариқ» тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
    • ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).

    Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар ариза юбора олмайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates