Грециялик фермерлар янги субсидиялар “излаб”, Афинага тракторларда келишга қарор қилишди

    Грециялик фермерлар миллий автомагистралларни тўсиб қўйишни давом эттиришга ва келаси ҳафта тракторларда Афинага етиб боришга қарор қилишди.

    Ҳукуматдан табиий офатлар туфайли зайтун дарахтларини йўқотганликлари учун товон пули, қишлоқ хўжалиги учун электр энергияси ва арзонроқ ёқилғи тарифлари ва кўпроқ субсидиялар талаб қилишди.

    Йўлларни тўсиш ва пойтахтга тракторларда келиш тўғрисидаги қарор Никея шаҳрида бўлиб ўтган фермерларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган. Деҳқонлар чоршанба кунидан бошлаб кўплаб жойларда ўз норозиликларини кучайтиришга ва бир қатор миллий ва минтақавий йўлларни ёпишга қарор қилишди ва келаси ҳафта тракторлари билан Афинага етиб боришни ва у ерда митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳукуматга мавжуд муаммоларни муҳокама қилишни бошлаш ва кейинги ҳаракатларни белгилаш учун олтита асосий талаблар рўйхати тузилган. Фермерлар қишлоқ хўжалиги техникаси учун солиқсиз ёқилғи, электр энергиясининг паст тарифлари, таъминот ва чорва озуқаси учун субсидиялар, ҳукуматнинг Европа Иттифоқининг янги қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга ошириш ва музокаралар олиб боришдан бош тортишига эришиш, табиий офатлар туфайли йўқотилган даромадларни 100 фоиз қоплашни талаб қилмоқда.

    Ўз навбатида, Греция ҳукумати фермерлар автомобиль йўлларини тўсиб қўйган шароитда улар билан мулоқот ўтказа олмаслигини айтди. Шунга қарамай, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Лефтерис Авгенакис реал қарорлар қабул қилиш учун фермерларни муҳокамага таклиф қилди.

    Аввалроқ фермерлар фақат Греция шимолида ва Пелопоннес ярим оролида йўлларни тўсиб қўйишган, шунингдек, Agrotica қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтаётган Салоники халқаро кўргазмалар маркази ҳудудида тракторларини ҳайдаб келиб норозилик билдиришган, деб хабар беради report.az

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates