Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлайди

    Ижтимоий ҳаёт 21 июн 2022 2935

    Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази эндиликда барча шароитларга эга янги бинода ўз фаолиятини давом эттиради.

    Замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассам этган ушбу бино сўнги русмдаги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида, қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Айниқса, бу ерга ташриф буюрувчилар учун юқори малакали маслаҳатчилар хизмати, электрон навбат тизими, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун ташкил этилган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаги, шинам кутубхона, саломатлик бурчаги, кутиш жойларнинг ташкил этилгани янада қулайлик яратади.

    Шунингдек, янги бинода хорижий биометрик паспортни расмийлаштириш, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун алоҳида хоналар ҳам ташкил этилган. Бу аҳолига давлат хизматларини қулай шаклларда ва самарали кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

    Давлат хизматлари марказлари орқали фуқаролар бугунги кунда 170 дан ортиқ турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан бир кунда ўртача 250-350 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиб келиняпти.

    Яна бир эътиборли жиҳати, бу ерда ташриф буюрувчиларнинг навбатини тартибга солиш ва уларга хизмат кўрсатишни баҳолаб бориш мақсадида «QMATIC» қурилмалари тизими ҳам ўрнатилган. 10 та қабул ойнасида шаффофлик мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 3 та мониторда акс этиб туради.

    Албатта, бу халқимизга замонавий ва инновацион хизмат кўрсатишнинг истиқболли тизими ишга тушганидан далолат беради.

    Дилноз Умурзоқова,

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

    ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates