Гулистонда Жанубий Корея тажрибаси асосида боғча қурилади

    Таълим 29 ноябр 2022 1602

    «Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциациясининг (КУБА) кореялик ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлди.

    Хабарга кўра, ҳамкорлик вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мактабгача таълим соҳасида бошланган музокараларни давом эттириш учун қулай имконият яратади.

    Самимий ва ишчанлик руҳида кечган мулоқот давомида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган. Хусусан, тез орада Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга, қиймати 50 миллион долларга тенг бўлган «Ақлли шаҳар» барпо этиш бошланади.

    Ҳамкорлик шартларида «EduLink Global» компанияси томонидан «Guliston New City» лойиҳаси доирасида Жанубий Корея тажрибаси асосидаги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ҳам назарда тутилган.

    Учрашувдан сўнг меҳмонлар амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг ҳудуд инфратузилмаси билан танишди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates