Бугун “Амир Темур жанговар байроғи” Қашқадарёга келтирилди.
Байроқни келтирган гуруҳ Қарши темирйўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Муротжон Азимов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлигини ва барча воҳа аҳлини бу юксак мукофот ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклади.
Тадбирда буюк саркарда Амир Темур сиймоси акс эттирилди. Шунингдек, сўз олганлар жанговар байроқнинг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳамда миллий ғурур ва жасорат ифодаси эканлигини таъкидланди.