Лого Лого-пв-уз

    Ғузор туманидаги марказий кўчаларнинг бирига атоқли адиб ва шоир Ҳусанжон Аминов номи берилди

    Шу куни адибнинг сайланма китоблари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

    Шу муносабати билан туманда Ҳусанжон Амин Ғузорийнинг хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда кўп йиллар Ғузор туманида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва умрининг охирги йилларини туман газетаси ривожига бағишлаган истеъдодли журналист, атоқли шоир ва адибнинг буюк сиймоси ҳамда ўлмас ижоди яна бир бор ёдга олинди.

    Тадбирга иштирок этган Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов катта кўчалардан бирига Ҳусанжон Аминов номи берилганини қувонч билан таъкидлади. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев ижодкорнинг унутилмас ҳаёт йўли ва у қолдирган асарлар хусусида тўхталиб ўтди.

    Шоирнинг тўнғич ўғли, профессор Ҳамза Аминов падари бузрукворига кўрсатилаётган ҳурмат, унинг хотирасини абадийлаштириш йўлида қилинаётган ишлар учун ҳукуматимиз, вилоят ва туман ҳокимлигига Ҳусанжон Амин Ғузорийнинг оиласи номидан чуқур миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида, Ҳамза Аминовга буюк шоирнинг хотира кечасини ташкил қилишдаги ташаббускорлиги ва жонкуярлиги учун ташаккурнома ҳамда китоблар туҳфа қилинди.

    Шу куни адибнинг “Ҳаёт мисли дарёдир”, “Бу дунё ўзи ҳайрон” номли сайланма китобларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мактаблар ва мактабгача таълим муассалари ҳамда тадбирга ташриф буюрганларга китоблар тарқатилди.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates