Ҳафта бошидан Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади

    Яшил сайёра 22 феврал 2025 1641

    “Ўзгидромет“ агентлигининг маълум қилишича, 24-27 февраль кунлари Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

    Унга кўра, шу йилнинг 24-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

    — 24-27 февраль кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25-27 февралда қорга айланади) бўлади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.

    — Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

    — 26-27 февраль кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзгидромет" агентлиги 21-23 февраль кунлари ҳаво харорати Республика бўйлаб жуда илиқ бўлишини маълум қилганди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates