Бу ҳақда “Ўзгидромет” агентлиги хабар берди.
Душанба куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражани ташкил этади.
10−11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13, кундуз кунлари +25…+28 даража атрофида бўлади.