Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Шу йилнинг 7-октябрь куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида шохобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.