Нобель мукофотининг физиология ва тиббиёт бўйича ғолиблари номи маълум қилинди

    Стокгольмда 2024 йилги Нобель мукофотининг физиология ва тиббиёт бўйича совриндорлари эълон қилинди.

    Улар америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гэрри Равкан. Мукофотнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида айтилишича, улар микроРНК молекулаларининг кашфиёти ва унинг генларни посттранскрипцион тартибга солишдаги роли учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

    Нобель қўмитасининг таъкидлашича, олимлар “микроРНКларни, генларни тартибга солишда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган кичик РНК молекулаларининг янги синфини кашф қилишди”. Амброз ва Равканнинг кашфиёти “генларни тартибга солишнинг мутлақо янги тамойилини очиб берди, бу кўп ҳужайрали организмлар, жумладан, одамлар учун жуда муҳим экани исботланган”, дейилади баёнотда.

    Мукофот Европадаги энг йирик тиббиёт марказларидан бири бўлган Стокгольмдаги Каролинска институтининг Нобель ассамблеяси томонидан берилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates