Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кутилади

    Мамлакатимизда 18 март 2024 738

    Бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

    Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 мартда ва Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 19 мартда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 22 даража илиққача, жанубда 25-28 даража илиққача бўлади.

    20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20 даража илиқ бўлади, 21-22 мартда 10-15 даража илиққача аста-секин пасаяди.

    Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

    Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Пойтахтимизда: 18-19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20-22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади,

    21 мартда 15-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат: бугун ва эртага 19-22 даража илиқ; 20 мартда 17-19 даража илиқ бўлади; 21-22 мартда 10-15 даража илиққача аста-секин пасаяди деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates