Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Халқаро ҳамкорлик 27 сентябр 2022 1358

    27 сентябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди. Мартабали меҳмон билан халқаро аэропортнинг кутиш залида қисқа муддатли суҳбат бўлиб ўтди.

    Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, ҳаж ва умра сафарига борувчи зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мамлакатдаги илмий марказлар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш каби муҳим масалаларни ҳам кўриб чиқиш кўзда тутилган.

    Саудия Арабистони делегацияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш назарда тутилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates