Юртимизда жорий йилнинг 23 май кунидан ҳаж мавсуми бошланиши эълон қилинди.
Таъкидланишича, аввалги ҳаж мавсумида айрим фуқаролар суд ва бошқа орган ҳужжатларига мувофиқ, белгиланган қарздорликнинг ўз вақтида тўланмагани, Республика ҳудудида чиқиш ҳуқуқи чеклангани оқибатида ортиқча оворагарчиликка учраган.
Шунинг учун МИБ сафар олдидан mib.uz расмий сайтининг “Республикадан чиқишга чеклов” саҳифаси ёки MIB.UZ мобил иловаси ( Play Market дан юклаб олиш мумкин) орқали ўзларига нисбатан чеклов бор-йўқлиги текшириб олшни сўради.
Маълумот учун: ушбу саҳифалардаги “Қарздорликни текшириш” ва “Республикадан чиқишга чеклов” рукнлари орқали бир зумда ўзингизга нисбатан қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз ҳамда қарздорликни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
"Эътиборли бўлинг ва яратилган имкониятдан унумли фойдаланинг. Биз ҳаж сафарингиз, кўнгилдагидек ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз", дейилади хабарда.