Сўровлар, асосан, қўлга олинган судья қачон лавозимига тайинлангани, аввал қаерда ишлагани ва неча йиллик иш стажига эканлигига оид саволлардан иборат бўлиб, имкониятга қараб, дарҳол жавоб бериш илтимос қилинмоқда, дея изоҳ берди Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунида эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.
Ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди, дейилади хабарда.









