ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкинлигини маълум қилди

    ҲАМАС 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар бўлиб ўтганини айтди.

    Бу маълумотларга кўра, Исроил янги шартлар қўйишни тўхтатса, келишувга эришиш мумкин.

    ҲАМАС ёзма баёнотида, Қатарнинг пойтахти Доҳада Исроил билан жиддий ва ижобий музокаралар олиб борилганини билдирди.

    Баёнотда айтилишича, Доҳадаги музокаралар воситачи давлатлар – Қатар ва Миср кўмагида ўтказилди.

    “Фақат оккупация қилган томон янги шартлар қўймаса, от ўчошни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мумкин бўлади”, дейилади баёнотда.

    2023 йилнинг ноябрь ойида ва Исроил асирларни алмашишди ва Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга эришишди.

    Ўт очиш тўхтатилганидан тахминан бир ҳафта ўтиб, Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади.

    Қайд этилишича, ҲАМАС 100 нафар исроилликни гаровга олган, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates