Трамп Туркияни Сурияда Асад ҳукуматини ағдарганликда айблади

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини ағдариш ортида Туркия турганини айтди.

    “Лекин бошқа томоннинг [Суриядаги янги ҳукумат] ортида ким турганини ҳеч ким билмайди, лекин мен биламан. Бу Туркия. Яхшими? Бунинг ортида Туркия турибди. У [Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған] жуда ақлли одам”, деди Трамп, ўзининг Мар-а-Лаго мулкида (Флорида) ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонганидан кейинги биринчи матбуот анжуманида.

    Унинг сўзларига кўра, “улар буни [Асаднинг ағдарилишини] 1000 йил давомида хоҳлашган ва у бунга эришган ва мамлакатга кирган одамлар Туркия томонидан назорат қилинади”.

    Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқара Суриядаги қуролли мухолифатнинг Асад маъмуриятининг қулашига олиб келган операциясида иштирок этмаганини маълум қилганди.

    27 ноябр куни Сурия мухолифати қуролли гуруҳлари Алеппо ва Идлиб вилоятларида ҳукумат позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. 7 декабрь оқшомида Асаднинг рақиблари бир қанча йирик шаҳарларни: Ҳалаб, Дайр-аз-Зор, Даръа, Хама ва Ҳомсни эгаллаб олди. 8 декабрь куни улар Дамашққа киришди, шундан сўнг Сурия армиясининг бўлинмалари пойтахтни тарк этди. Сурия ички музокараларидан сўнг Асад президентликдан истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates