Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Асаднинг таъкидлашича, унинг истеъфога чиқиш нияти йўқ эди ва қуролли мухолифат ҳужуми бошланган кунларда бошпана сўрашни хаёлига ҳам келтирмаган. Жангарилар Дамашққа бостириб кирганидан сўнг, у “Россия иттифоқчилари билан келишилган ҳолда ва кейинги жанговар ҳаракатларни кузатиш мақсадида” Суриянинг Латакия вилоятига (Россиянинг Хмеймим авиабазаси жойлашган) йўл олган ва кечқурун Россияга учиб кетган.
Баёнотда у пойтахтнинг жангарилар томонидан босиб олингани ҳақида Дамашқни тарк этганидан кейин билганини даъво қилади. У террорчилар қўлига тушган мамлакатда президент бўлиб қолишни маъносиз деб ҳисоблаган, деб хабар беради report.az.