Грознийдаги махсус полиция полкининг казармасига дрон ҳужум қилди, тўрт киши яраланди

    Грознийдаги (Россия Федерацияси) Ахмат Қодиров номидаги полиция махсус полкининг казарма биноларига дрон ҳужум қилди.

    Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

    Унга кўра, дрон соат 00:55 да уриб туширилган. Тўрт нафар қўриқчи енгил жароҳат олган. Шахсий таркиб бу пайтда қўриқланадиган биноларда эди.

    “Учувчисиз учиш қурилмалари ҳавода портлаб, томга зарар етказди ва ойнани синдирди. Тушиб кетган парчалар кичик ёнғинга сабаб бўлди ва тезда ўчирилди, деди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

    Чеченистон раҳбари ҳужумда Украинани айблади ва фронтда жавоб қайтарилиши билан таҳдид қилди. Унинг сўзларига кўра, Чеченистон Республикасидан 84 минг нафар кўнгилли ва бўлинма жангчиларидан иборат резерв биринчи буйруқ асосида олдинга ўтишга тайёр, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates