Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида “Ҳамкорлик-2025” халқаро ўқув машғулоти бошланди

    Ҳарбий 15 июл 2025 6711

    Жануби-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Термиз“ умумқўшин полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари иштирокида “Ҳамкорлик-2025” ўқув машғулоти бошланди.

    Қайд этилишича, “Ноқонуний қуролланган тузилмаларни яксон қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракати“ мавзусида ўтказилаётган ҳамкорликдаги халқаро ўқув кеча, 14 июль куни тантанали очилди.

    Ушбу ўқув машғулотларига 400 га яқин ҳарбий хизматчилардан иборат махсус бўлинмалар жалб қилинган бўлиб, Россия томон ўзларининг ҳарбий техникалари билан иштирок этмоқда. Икки давлат ҳарбий хизматчилари жанговар вазиятда бўлинмаларни ҳамкорликда бошқариш, давлат чегарасини дахлсизлигини таъминлаш ва шартли душманни йўқ қилиш каби турли махсус топшириқларни олиб боришади.

    Ўқув доирасида жанговар тайёргарлик бўйича турли машғулотлар, маданий-ҳордиқ тадбирлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, 10 кун давом этадиган ўқув машғулотлари икки давлат ўртасида имзоланган ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.