Ҳарбий атамаларнинг янги изоҳли луғати нашр этилди

    Ҳарбий 20 январ 2021 6008

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан «Ҳарбий атамаларнинг янги изоҳли луғати» китоби нашр этилди.

    Изоҳли луғатда ҳарбий-илмий фаолиятда қўлланиладиган 1 минг 230 та атамани ўзида жамлаган. Бунда атамаларнинг келиб чиқиши, маъно-моҳияти қисқа ва тушунарли тарзда ифода этилади.

    Изоҳли луғатнинг ютуқларидан бири шундаки, унда ҳарбий хизматчиларни ўзаро жипслаштирувчи, уларда биродарлик ҳисси, она Ватанга бўлган садоқатни мустаҳкамловчи атамаларга алоҳида урғу бериб ўтилган.

    Энг муҳими, изоҳли луғат билан яқиндан танишган киши, аввало, кўп қўлланиладиган ҳарбий атамалар, қурол-яроғ, жанг олиб бориш усуллари, ҳарбий унвонлар, ҳарбий тузилмалар ва бошқа турли йўналишдаги сўзларнинг маъно-моҳиятига чуқурроқ кириб боради, ўз билимини янада бойитади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates