Илгари турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳарбий хизматчиларга пул компенсациясини тўлаш турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган кундан бошлаб тўлиқ 12 ой ўтгандан кейин тўхтатилар эди. Эндиликда тўловлар уй-жой белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгунга қадар тўланади.
Шунингдек, компенсация олиш учун ҳарбий хизматчилар ўзининг ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим, деб хабар беради «Norma».
Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 21 февралдан кучга кирди.