Бугун юртимиз бўйлаб Мустақиллик байрами арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида ўтказилмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашар доирасида институт ҳудудида режа асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу умумхалқ хайрия ҳашарда институт жамоаси, профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этмоқда. Ҳудуддаги барча мевали дарахтлар оқланмоқда, дарахтларга шакл берилиб, ҳудуд атрофи бегона ўтлардан тозаланмоқда.