Янгиланган “Нуробод”даги улкан ўзгаришлар аҳоли турмуш фаровонлигида акс этяпти

    Мамлакатимизда 19 феврал 2024 1105

    Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастурларини жорий этиш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.

    Ҳар инсоннинг ҳаётдан мамнунлигини, шаҳардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаш истагини рўёбга чиқариш замирида, шубҳасиз, кўплаб ислоҳотлар ётибди.

    Ана шундай ислоҳотлар Хоразм вилоят марказидан 200 километр узоқликда жойлашган, Тупроққалъа туманининг Нуробод маҳалласида ҳам ўзига хос бир йўналишда амалга ошириляпти.

    Мазкур маҳалладаги 581 та хонадон аҳлининг муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди. Бундан келиб чиқиб, 18 та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида жорий ва капитал-таъмир ишлари олиб бориляпти.

    Шунингдек, кўчаларда “Обод кўча” дастури доирасида инфратузилма яхшилана бошланди. Хусусан, йўллар асфальтланди, яна бир қисмига шағал ётқизилди, лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди, сув иншооти ўрнатиш билан бирга 1,5 километр ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, яна шунча масофада янгиси ўтказилди.

    Бундан ташқари, газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди, яна янгиси ҳам ўрнатилди, газ қувурлари таъмирланиб, 300 метр янгидан тортилди, янги трансформатор ўрнатилди, мавжудлари таъмирланди, 198 дона эскирган симёғочлар 222 дона бетон устунларга алмаштирилди, 9 километр электр симлар тортилди.

    Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш йўлида 11 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 20 нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди.

    Шунингдек, маҳаллий халқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланганларининг даволаниши таъминланди.

    “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий этишнинг иккинчи босқичида 17 та маҳаллада намунавий “Йўл харитаси” асосида ишлар белгилаб олинди.

    Мазкур ислоҳотлар кўп миллатли Тупроққалъа халқининг ҳаёти, фаровон турмуши, ёрқин истиқболи, фарзандлар камолоти ва орзу-истаклари рўёбида ўз ифодасини топяпти.

    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугун нурободликлар ҳам қишнинг қаҳридан қўрқмасдан иссиқ уйларида кун кечира бошлади. Энди ичимлик суви муаммоси бирламчи масала эмас. Болалар равон йўллардан мактаб ва боғчаларга қатнаяпти. Кўчалар кенг ва ёрқин. Ёшлар иш излаб сарсон эмас. Фақат улардан билим, янгиликка интилиш, эли ва юрти фаровонлигига дахлдорлик ҳисси талаб этилади, холос.

    Ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп. Муҳими, энди маҳаллий аҳоли гурунгида бошқача шижоат, бошқача кайфият, кўтаринки руҳ уфуриб турибди. Мана шу эмасми ислоҳотдан кутилган марра.

    Гулноза Собирова,

    Тупроққалъа тумани ҳокимининг

    давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates