Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган инспектор қўлга тушди

    Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патрул-пост хизмати инспектори 1500 АҚШ доллари пора олаётган вақтида ушланди.

    Маълум бўлишича, инспектор ўзини ишончли шахс сифатида танитиб, бир фуқаронинг ишончига кирган. Инспектор унинг Навоий вилоятида яшовчи, 1995 йилда туғилган танишини давлат имтиҳонидан муваффақиятли ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини ваъда қилган.

    Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир вақтида инспектор 1500 АҚШ доллари ва имтиҳон учун белгиланган 1 млн 900 минг сўмни олган ҳолда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates