Ҳелен Лоран: Янги Ўзбекистонда нодавлат ташкилотлар ривожига катта эътибор қаратилмоқда

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги делегация Женева шаҳрида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Ҳелен Лоран хоним билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ҳ.Лоран хоним янги Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бугунги кунда республикада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларини, хусусан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

    Ҳ.Лоран Европа ва Осиё истеъмолчиларининг II халқаро форумини Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг штаб квартирасини очиш таклифларини илгари сурди.

    Учрашув давомида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш борасидаги қатор масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

    Маълумот учун: Халқаро истеъмолчилар ташкилоти 1960 йилда ташкил этилган истеъмолчилар ташкилотларининг глобал тармоғи бўлиб, у дунёнинг барча қитъаларидаги 100 дан ортиқ мамлакатларнинг 200 дан зиёд истеъмолчилар ташкилотини ўзида бирлаштиради. Ташкилот Бирлашган Миллатлар Ташкилотида маслаҳатчилик мақомига эга.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан мазкур халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates