Педагоглар учун 4 та ҳудудга аудитория кўринишида жиҳозланган автобуслар юборилди

    Таълим 27 феврал 2025 947

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олис ҳудудлардаги 4 та ҳудудга педагоглар учун мобил малака ошириш автобуслари юборилди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мазкур мобил малака ошириш хизматлари республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун жорий этилган.

    Тажриба-синов тариқасида ушбу автобуслар айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларига жўнатилмоқда.

    Маълумотларга кўра, мобил малака ошириш хизматлари 4 та аудитория кўринишидаги қайта жиҳозланган автобуслар негизида ташкил этилган бўлиб, автобусларнинг ҳар бири 10 та ноутбук, 1 дона интерактив монитор, ёзув доскаси, WI FI роутер билан қайта жиҳозланган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates