Мактабларда сўнги қўнғироқ тадбирларини ўтказишга чекловлар ўрнатилмаган — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

    Ижтимоий тармоқларда мактабларда сўнги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

    Мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади, — дейилади вазирлик хабарида.

    Фақат мактабларимиз жамоаларини, битирувчиларимизни, ҳурматли ота-оналаримизни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз, — дея қўшимча қилинади хабарда.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates