Ҳиндистон янги авлод метеорологик сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

    Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) об-ҳавони кузатиш учун янги авлод INSAT-3DS сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли учирди.

    Ҳиндистон коинот агентлигининг Х (собиқ Тwitter) маълум қилишича, сунъий йўлдош орбитага GSLV ракета-ташувчиси воситасида олиб чиқилган.

    “GSLV-F14/INSAT-3DS миссияси: ракета-ташувчи сунъий йўлдошни мўлжалланган геостационар узатиш орбитасига муваффақиятли олиб чиқди”, дейилади хабарда. Ракета Бенгал кўрфазидаги Шрихарикота оролидаги Сатиш Дхаван номидаги Коинот марказидан учирилди.

    2274 килограмм оғирликдаги INSAT-3DS учинчи авлод метеорологик сунъий йўлдош бўлиб, геостационар орбитага жойлаштирилади. Миссиянинг мақсади кенг кўламли метеорологик кузатувлар ўтказиш, қуруқлик ва океан сатҳларини кузатиш, об-ҳавони башорат қилиш ва табиий офатлардан огоҳлантиришдан иборат, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates