Вишакапатнамадан Райгадга йўловчиларни олиб кетаётган поезд бошқа йўловчи поездига бориб урилган. Тўқнашув оқибатиида вагонлар рельсдан чиқиб кетган. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум, деб ёзади Indian Express.
Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи поезд ҳаво кабелининг узилиши туфайли тўхтаб қолган, шундан сўнг иккинчи поезд унга бориб урилган. Ичида одамлар бўлган камида учта вагон ағдарилиб кетди. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.