Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик: 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон шимолида кучли ёғингарчилик оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

    Газетага кўра, вафот этганлардан ташқари, дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик кузатилган шимолий тўрт штат – Ражастҳан, Химачал-Прадеш, Уттар-Прадеш ва Панжобда камида саккиз киши бедарак йўқолди.

    Панжобда оиланинг 12 аъзосини тўйга олиб кетаётган автомобилни дарё ювиб кетиши оқибатида 9 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Жанубда, Бхаратпурда, Банганга дарёси яқинида ижтимоий тармоқлар учун суратга тушган етти нафар ёшлар сувга тушиб кетди, уларнинг устига тупроқ ўпирилиб тушиши оқибатида вафот этишди. Жхунжхуну шаҳридаги ёмғирдан сўнг ҳосил бўлган кўлмакда уч киши лойга ботиб, чўкиб ҳалок бўлди.

    Рекорд 380 миллиметр ёғингарчилик туфайли сув тошқини юз берган Караули ҳудудида қўшни бинонинг бир қисмининг уй устига қулаши оқибатида бир киши ва унинг 10 ёшли ўғли ҳалок бўлди.

    Сўнгги ҳафталарда ёғаётган кучли ёмғир Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида йирик сув тошқинлари, кўчкилар ва бинолар, йўллар ва кўприкларнинг вайрон бўлишига олиб келди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates