Ҳиндистонда қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш туфайли 25 киши ҳаётдан кўз юмди

    Тамилнад штатининг Каллакуричи шаҳрида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди, деб хабар бермоқда The Times of India газетаси.

    Унга кўра, 60 нафар киши оғир заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Аввалроқ 10 киши вафот этгани ва 12 киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Шифокорларнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда, қурбонлар сони ортиши мумкин.

    Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Қалбаки спиртли ичимликлар сотувчиси қўлга олинди. Ундан олиб қўйилган 200 литр спиртли ичимлик таркибида метанол борлиги аниқланди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates