Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

    Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод аэропорти яқинидаги турар-жой ҳудудида йўловчи самолёти қулаб тушди.

    Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

    Маълум қилинишича, ҳалокатга учраган самолёт Air India авиакомпаниясига тегишли. Самолёт бортида 130 нафар йўловчи бўлган.

    Воқеа жойидан олинган видеотасвирларда ердан қалин тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.

    Воқеа жойига камида ўнлаб тез ёрдам машинаси етиб келган, улардан баъзилари жароҳатланганларни шифохонага етказган. Полиция ҳудуддаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди, деб хабар беради report.az.

    News18 хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт Boeing 787-8 Dreamliner бўлиб, бортида 250 га яқин йўловчи бўлган. Тахминларга кўра, ҳодиса самолёт Лондонга учаётганда содир бўлган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates