Ҳиндистондаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри марказидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий ANI агентлиги шаҳар полицияси комиссари Манож Кумар Вермага таяниб, маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, воқеа сешанба куни кечқурун Фалпатти Мачхуа туманидаги Rituraj меҳмонхонасида содир бўлган.

    Агентлик маълумотларига кўра, қурбонларнинг баъзилари ёнғиндан қочиш мақсадида юқори қаватлардан сакраган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга ошхонадан газ сизиб чиқиши сабаб бўлган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates