«На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти» — деди Президент.
Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.
▪️Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.
Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.