“Honeywell UOP” компанияси нефть-газ соҳасида ҳамкорликни давом эттиради

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва “Honeywell UOP” компанияси президенти Бен Дриггс билан учрашув бўлиб ўтди.

    Томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш майдонларини рақамлаштиришда “Honeywell UOP” технологиялари ва дастурий маҳсулотларини қўллаш борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

    Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг “Honeywell UOP” компанияси Ўзбекистон бозорида 20 йилдан зиёд вақтдан буён фаолият олиб боради. Компания билан технологик ускуналарнинг лицензири ва пудратчиси сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Устюрт газ кимё мажмуаси, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК, “Uzbekistan GTL” заводи каби корхоналарда 20 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди.

    Учрашув якунида томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги қадамлари белгилаб олинди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates