- фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
- шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
- вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
“112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
- 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
- 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
- 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.