Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят "Ҳунарманд" уюшмаси ташаббуси билан аҳолига адрас матоси тўқишга бепул ўргатиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга аҳоли томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ёзмоқда.
Бугунги кунда ҳудудлардаги банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар, ишсиз аёллар ва кам таъминланган оилалар вакилларига адрас тўқишнинг сир асрорлари бепул ўргатилмоқда.
Хусусан, шу кунларда Бўка туманида яшовчи 14 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга адрас тўқиш бўйича мастер-класс ва маҳорат дарслари ўтилмоқда.
"Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш борасида ишлар тизимли давом этади”, дейилади хабарда.











