Ҳудудлардаги ёшлар рақамли технология ва роботлаштириш билан тиллашади

    Рақамлаштириш 4 октябр 2020 4912

    Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

    Мазкур марказ замонавий компьютер техника билан жиҳозланган бўлиб, унда маҳаллий ёшларни рақамли технологиялари, замонавий компьютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш, робототехника асосларини ўргатиш бўйича курслар ташкиллаштириш ва ўқитиш кўзда тутилган.

    Марказдаги курсларга тумандаги барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 17 мингдан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек уюшмаган ёшларни жалб қилиш ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳаси бўйича билимини ошириш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, «One Million Uzbek coders» йирик лойиҳа бўйича туман ёшларни жалб қилиш ишлар ҳам амалга оширилади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича «One Million Uzbek coders» платформасида 1 900 дан зиёд ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтди. Амударё туманида эса «One Million Uzbek coders» платформасида 132 та ёшлар рўйхатдан ўтиб, 30 нафари курсларни муваффақиятли тамомлаб сертификатларга эга бўлди.

    Маълумот учун, ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган режа бўйича Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл ҳамда Элликқалъа туманида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб фаолият юритяпти, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates