Ушбу мусобақада иштирок этаётган теннисчиларимиз Хумоюн Султонов ва Санжар Файзиев ўз иштирокларини саралаш босқичидан бошлади.
Ҳумоюн Султонов дастлабки учрашувида мезбонлар вакили Маттео Де Санктисга қарши кортга чиқди ва рақибини 6/2, 6/1 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчимиз навбатдаги ўйинини Босния ва Герцеговина вакилига қарши ўтказиб, бу учрашувда ҳам 6/2, 6/1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг асосий тўр баҳсларига йўлланмани қўлга киритди. Бугун Султонов асосий даврада молдовалик Раду Алботга қарши баҳс олиб боради.
Турнирда ўз имкониятларини синовдан ўтказаётган яна бир теннисчимиз Санжар Файзиев афсуски, саралаш босқичидан ўта олмади. Спортчимиз италиялик Симоне Ронсаллига 3/6, 3/6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.









