Ҳунарманд-шогирдларга QR-кодли махсус гувоҳнома берилади

    Бизнес 17 ноябр 2020 1025

    Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди:

    — 3 йил ичида ҳунармандлар сони 4,5 баробарга ошди.

    Устоз-шогирд мактаблари ташкил қилинди. Шогирдларнинг Уюшмадан расман рўйхатдан ўтиши ҳисобига кадрлар масаласида сон ва сифат таъминланишига эришилмоқда.

    Яъни шогирдларга Уюшма томонидан QR-кодли махсус гувоҳнома берилди. Шогирдлар тегишли ҳудуддаги бандлик бўлими орқали Уюшма ва Савдо-саноат палатаси билан уч томонлама тизим асосида фаолият юритади.

    Шунингдек, 3 йил ичида ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурслари ажратилди.

    Бу кредит маблағлари ҳисобига бугунги кунга келиб 158 минг ҳунарманд-шогирдларимиз бандлиги таъминланди.

    100 млн доллар жалб қилиниши эвазига 28 000 та, яъни қарийб 891 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудлар кесимида олиб қараганда ҳам, масалан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида ҳам лойиҳалар сони ва қиймати олдинги йилларга нисбатан ошган.

    Кредитнинг асосий қисми янги асбоб-ускуналарни харид қилиш, хомашёга йўналтирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates