У бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифходжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади вазирлик ахборот хизмати.
Вазирлик жамоаси унинг келгуси касбий фаолиятида катта мувафаққиятлар тилади.
Шу ўринда Усмон Шарифходжаев ҳам ўтган вақт давомида барча ҳамкасблар билан ҳамжиҳат меҳнат қилганини таъкидлади ҳамда бунинг учун вазирлик жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди.