Ижтимоий ҳимоя, маҳалла ободлиги, соғлом турмуш тарзи, экологик барқарорлик

    Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамаот фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини давлат ижтимоий буюртмаси ҳамда давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган 3 та танлов натижаси кўриб чиқилди. Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида нодавлат ташкилотларнинг фаоллиги ортиб бормоқда. ННТлар турли соҳаларда долзарб масалаларни ҳал этишда иштирок этмоқда. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятга интеграция қилишга оид қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    Парламент комиссияси томонидан ННТларнинг бу йўналишдаги ишларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида “Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш” мавзусида 31 та давлат гранти лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур лойиҳалар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таьминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш, жойларда ногиронлиги бўлган ёшларни жамиятга интеграция қилиш, уларнинг қизиқиши, ҳоҳиш истакларини руёбга чиқариш, касбга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Шунингдек, “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш” мавзусида молиялаштирилаётган 2,0 млрд. сўмлик 27 та давлат гранти лойиҳалари доирасида маҳаллаларни ободонлаштиришга, атроф-муҳит муҳофаза қилиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ёшларнинг соғлом турмуш даражасини юксалтириш масалаларида фуқаролик жамияти институтлари томонидан ишлар олиб борилади.

    Ўтказилган давлат ижтимоий буюртмаси танлови бўйича 25 та лойиҳа кўриб чиқилди, шундан 5 та ташкилотнинг 4 млрд. 470 млн. сўмлик 5 та лойиҳаси ғолибликка тавсия этилди.Ажратилган ижтимоий буюртма зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга, ёшларнинг ўз ғояларни амалга оширишга, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.

    Парламент комиссияси томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантириш мақсадида “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусида давлат гранти ажратиш бўйича 5-танлов эълон қилинди.

    Мазкур танловлар ёшларда фуқаролик бурч ва масъулиятни шакллантириш, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, уларни замонавий ва анъанавий меҳнат фаолияти турларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиорини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш каби бир қатор йўналишларни қамраб олган. Танловни жорий йилнинг 27 октябридан – 28 ноябригача бўлган муддатда эълон қилиш белгиланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates