“Ибрат фарзандлари” нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

    Адлия вазирлиги томонидан “Ибрат фарзандлари” нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Ташкилотнинг асосий мақсади – ўзбекистонлик тил ўрганувчиларига хорижий тилларни, хорижликларга ўзбек тилини тизимли ва креатив усулда ўргатиш, соҳага доир ўқув қўлланмалар, дастурлар, электрон ва босма дарсликлар яратиш, ёшларни билим олишга ундовчи видеомаҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат.

    Ташкилот қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:

    • дунё тилларини ўзбек тили орқали ўргатишни қўллаб-қувватлаш;
    • ўзбекистонлик ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш ва хорижий тилларни ўрганишни таъминлаш;
    • хорижий мамлакатларда фаолият олиб борувчи таълим муассасалари, тил мактаблари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
    • тиллар марафонини ташкил этиш ва бу орқали ҳар бир тилни лойиҳа доирасида мукаммал эгаллаган фойдаланувчиларни излаб топиш, рағбатлантириш ва бошқалар.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates